Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курорти қурилади

None
ÓSKEMEN. Kazinform – Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курорти Шарқий Қозоғистон вилоятининг Риддер шаҳрида қурилади, деб хабар беради Kazinform.

Риддер шаҳрида қишки фаол дам олишни яхши кўрадиганлар учун «Анатау» номли янги дам олиш маскани қурилади.
– Чанғичиларнинг тоққа чиқишлари ва чанғида юришлари учун барча шароит яратилади. «Оромгоҳнинг инфратузилмаси давлат бюджети ҳисобидан қурилса, инвесторлар ҳисобидан ресторанлар, дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, кўнгилочар масканлар қурилади», – деди шаҳар ғокими Дмитрий Горьковой.
Унинг сўзларига кўра, яқин ойларда тоғ-чанғи курорти лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланади.
«Биз шундай йирик курортларни лойиҳалашга ихтисослашган дизайнерларни топдик. Апрель ойида улар Алматидан Риддерга келишади. Кейин лойиҳанинг барча тафсилотларини муҳокама қиламиз. Лойиҳа амалга оширилгач, у Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курортига айланади. Натижада минтақамизга қўшимча сармоя жалб этилишига, мамлакатимиздан, яқин ва узоқ хориждан сайёҳлар келишига ишонамиз, – дейди шаҳар раҳбари.


Сўнгги хабарлар