Қозоғистонда маошидан айрилган 751 минг одамга 42 500 тг улашиб берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 751 мингдан зиёд қозоғистонлик доимий даромадидан айрилгани сабабли 42 500 танга миқдорида ижтимоий ёрдам пулини олди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълум қилишича, 11 апрел куни соат 15:00 ҳолатига кўра, фавқулодда вазият туфайли 42 500 тангалик ёрдам пулини олиш учун 2 миллион 900 минг 65 фуқаро 4 миллион 354 минг 274 та ариза юборган. Яъни, 1 миллион 454 минг 209 та ариза такроран юборилган. Вазирлик киритилган маълумотларни кўриб чиқиш вақтини қисқартириш учун фуқаролардан аризани фақат бир марта юборишини сўрайди.

Айни пайтга қадар 751 613 киши Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан 42 500 танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 12 апрелдаги расмий курсга кўра – 917 575 сўм) миқдорида ижтимоий ёрдам пулини олди.

Таъкидлаб ўтамиз, 42 500 танга миқдоридаги ижтимоий тўловни қуйидаги тоифалар олиши белгиланган:

- кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари;

- карантин жорий қилинган аҳоли пунктларида фаолият юритувчи йирик тадбиркорлик субъектларининг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари;

- давлат идораларидан ташқари, нотижорат юридик шахсларнинг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари;

- якка тартибдаги тадбиркорлар;

- хусусий амалиёт билан шуғулланувчи шахслар (нотариус, хусусий суд ижрочиси, адвокат, профессионал медиатор);

- ягона йиғилган тўловни тўлайдиган жисмоний шахслар;

- объектиси ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўлган, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар орқали даромад оладиган, солиқ агентлари улар учун мажбурий пенсия бадалларини тўлаган шахслар.

Сўнгги хабарлар