Қозоғистонда мамлакат номини Қозоқ Республикаси деб ўзгартириш таклиф қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партияси мамлакат номини Қозоқ Республикаси деб ўзгартириш таклифи билан чиқди. Партия етакчиларининг таъкидлашича, бу тарихий номни тиклашдир, Kazinform мухбири.

«Бу йил Алаш мухториятидан бошланган Қозоқ Республикасига 100 йил тўлди. Алаш мухторияти замонавий Қозоғистоннинг асосидир. Дастлабки йилларда унинг номини атайин чалкаштириб Қирғиз автоном республикаси деб номланганди. Беш йилдан сўнг Султанбек Қожанўғли, Сакен Сейфуллин, Жалау Минбайўғли каби халқ ўғлонларининг саъй-ҳаракатлари натижасида республикамизга миллатимизнинг асл номи қайтарилди», - деди партия етакчиси Азат Перуашев.

Унинг айтишича, ўтган йили «Ақ жол» демократик партияси Ҳукуматга ушбу тарихий санани расман нишонлаш ва Қозоғистон номи билан бир қаторда тоталитар совет ҳокимияти томонидан тан олинган Қозоқ Республикаси номидан фойдаланиш таклифи билан чиққан.

«Ушбу ташаббус Ш.Валихонов номидаги тарих институти томонидан қўллаб-қувватланди. Аммо, биз тарихий бирлигимизни англатувчи Қозоқ Республикаси давлат номини қайтаришни мақсадга мувофиқ деб биламиз», - деди А.Перуашев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар