Қозоғистонда мактабларни видеокузатув тизимлари билан таъминлаш 2,5 баробарга ошди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда таълим ташкилотлари хавфсизлигини таъминлашда ижобий динамика кузатилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг таълим муассасаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги топшириғини бажариш мақсадида вазирлик томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди: таълим соҳасида терроризмдан заиф объектларни муҳофаза қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома; таълим муассасаларига олиб кириш тақиқланган объектлар ва моддалар рўйхати; мактабгача таълим ва ўррта таълим муассасаларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш стандартлари», – деди у.

Бундан ташқари, вазир таъкидлаганидек, 2023 йил февраль ойида таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилган.

«Вазирлик ҳар чоракда таълим муассасаларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилади. Мониторинг натижаларига кўра, таълим муассасалари хавфсизлигини таъминлашда ижобий динамика кузатилмоқда. Масалан, 2020 йилга нисбатан видеокузатув тизимлари билан таъминлаш 2,5 баробарга, авария назорати марказларига уланиш 11 баробарга, лицензияланган қўриқлаш қамрови 7 баробарга, сигнал тугмаларини ўрнатиш 21 баробарга ошди», – деди Ғани Бейсембаев.

Фото: shutterstock.com

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар