Қозоғистонда мактаблар 100% видеокузатув тизимлари билан қамраб олинган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мактаблар 100 фоиз видеокузатув тизимлари билан таъминланган. Бу ҳақда йиғилишида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўрта таълимда янгиланган таркибга ўтиш якунланди, биз 100 фоизга ўтдик. Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча ҳудудлардаги мактаблар 100% видеокузатув тизимлари ва 99% илиқ ҳожатхоналар билан таъминланган», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ўрта таълим тизимининг асосий муаммоларидан бири бу шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасидаги таълим сифатидаги фарқ.

«Биз ушбу масалани ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқдик. Хусусан, биз «Ўқишга иштиёқли мактаб» лойиҳасини бошлаймиз. Унинг доирасида мактаб тилидаги бадиий адабиётлар кутубхонаси фондини сезиларли даражада янгилаш вазифаси турибди. Ушбу йўналишдаги ишлар бу йил якунланиши керак. Шунингдек, кутубхоначиларнинг иш ҳақини ошириш муҳимдир. Президент томонидан тегишли топшириқлар берилди. Шунинг учун биз бу йил бу ишни давом эттирамиз», - деди А. Аймағамбетов.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар