Қозоғистонда мактаб ўқувчилари тўртинчи чоракда қандай ўқийди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020-2021 ўқув йилининг тўртинчи чорагида Қозоғистоннинг барча ҳудудларида болалар сони 25 нафардан ошмайдиган синфларда анъанавий шаклда ўқишга рухсат берилган. Бу ҳақда ҚР Бош давлат санитария шифокорининг янги фармонида айтилган, деб хабар беради Kazinform.

Янги фармонга кўра, 2020-2021 ўқув йилининг тўртинчи чорагида:

- мамлакатнинг барча ҳудудларида: контингенти 300 нафаргача ўқувчилар шаҳар ва қишлоқ мактабларида анъанавий шаклда дарс бериш, синфдаги болалар сони 25 кишидан ошмаслиги;

ўқув ташкилоти маъмуриятининг қарори билан синфдан ташқари 15 кишидан кўп бўлмаган гуруҳларда ўқувчиларни индивидуал ўқитиш;

- паст ва ўрта хавфли ҳудудларда (яшил ва сариқ зонада) жойлашган ҳудудлардаги умумтаълим мактабларининг барча синф ўқувчилари учун синфдаги болалар сони 25 кишидан кўп бўлмаган аралаш шаклда ўқитиш;

- юқори хавфли зонада (қизил зонада) жойлашган ҳудудларда:

умумтаълим мактабларида 1-синфдан 5-синфгача, халқаро мактабларда 1-синфдан 7-синфгача, мактабгача ёшдаги ўқувчилар учун синфдаги болалар сони 25 кишидан кўп бўлмаган аралаш шаклда ўқитиш;

битирув синфлари учун (9, 11 (12) синфлар) ҳафтасига 6 кун: 70% фанларни кундузги режимда, 30% масофавий аралаш форматда ўқитишга рухсат берилади;

Сўнгги хабарлар