Қозоғистонда мактаб қурилишини хоҳлаган одам кузатиб бориши мумкин

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда амалга оширилаётган «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси вилоят ҳокимларининг таълим муассасаларини қуриш, молиялаштириш ва ишга ёллаш бўйича шахсий масъулиятини бирлаштиришни назарда тутади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Telegram каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат йиғилишида Давлат раҳбари топшириғига биноан ишлаб чиқилган «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси қабул қилинган эди.

«Сўнгги 10 йилда мактабларда ўқувчилар контингенти 1 миллионга ошган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич қарийб 3,7 миллионни ташкил этмоқда. Урбанизация, миграция, мактаб биноларининг эскириши ва тўлиши, ўқувчилар контингентининг кўпайиши ҳисобга олинса, айниқса, йирик шаҳарларда янги мактабларга эҳтиёж бор. Эндиликда миллий лойиҳа туфайли 2025 йил охиригача 842 минг ўқувчига мўлжалланган замонавий, шинам мактаблар фойдаланишга топширилади»

, — деди вазир.

«Қулай мактаблар» қуришда максимал шаффофликка риоя қилиш керак. Мамлакатнинг исталган фуқароси интерактив харита орқали мактаблар қаерда ва қачон қурилишини кузатиши, IP-камера орқали эса қурилишнинг боришини онлайн кузатиши мумкин бўлади.

Мактаблар қуриш, уларни молиялаштириш, таъмирлаш, ишга жойлаштириш бўйича қонунчилик масалалари ҳокимликлар ихтиёрида бўлганлиги сабабли мазкур умуммиллий лойиҳада вилоятлар ҳокимларининг шахсий масъулиятини кучайтириш кўзда тутилган.

Сўнгги хабарлар