Қозоғистонда мактаб ёшидаги 2 млн болалар жисмоний тарбия тўгаракларига жалб этилган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 652 та болалар ва ўсмирлар, 138 та жисмоний тарбия тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмирлар ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жами 2 миллион нафар мактаб ёшидаги ўқувчилар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади. Мамлакатимизда 652 та болалар ва ўсмирлар тўгараклари, 138 та жисмоний тарбия тўгараклари мавжуд бўлиб, уларда болалар ва ўсмирлар сони 200 мингдан ортиқни ташкил этади», - деди Д.Абаев Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу борада бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда.

«Мамлакатимизнинг 7 шаҳрида спорт дастури ишламоқда. Дастур 20 мингдан зиёд одамни қамраб олади. Спортнинг 10 та тури бўйича миллий мактаб лигалари ташкил этилиб, уларда 2,7 миллион нафардан ортиқ мактаб ёшидаги болалар қамраб олинди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда спорт инфратузилмасини ривожлантириш режаси ва жадвали ишлаб чиқилди. Бу 113 та янги объектни қуриш, 21 та объектни модернизация қилиш ва 6 та йирик объектни қўшимча жиҳозлашдан иборат», - деди Даурен Абаев.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар