Қозоғистонда мактаб дарсликларини ким ёзади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда дарсликларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш ишлари рақобат муҳитига берилган. Шунга кўра, ҳозирда ўқув адабиётлари ташкил этилган муаллифлик жамоасига эга нашриётлар томонидан ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Тайёр ўқув адабиётлари ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Республика илмий-амалий таълим мазмунини баҳолаш маркази томонидан давлат экспертизасининг барча босқичларидан ўтган дарсликлар фақат тасдиқланади.

Муаллифлар гуруҳи нашриётлар томонидан касбий маълумотга, малакага ва таълим ташкилотларида иш тажрибасига эга бўлган, дарсликлар яратиш бўйича ўқув курсларини тамомлаган шахслардан тузилади.

Мактаб дарсликлари муаллифлари таркибида камида 1 нафар олим ва 2 нафар амалиётчи ўқитувчи бўлиши керак.

Муаллифлар ўқув адабиётларини мажбурий умумий таълим стандартлари ва тегишли фанлар бўйича намунавий ўқув дастурлари асосида ёзадилар.

Сўнгги хабарлар