Қозоғистонда макарон ишлаб чиқариш ҳажми ошди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда фаолият юритаётган макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 40 та корхона 2022 йилнинг тўққиз ойида жами 122,8 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсган. Қозоғистонликлар йилига ўртача 130 минг тоннага яқин макарон истеъмол қилади.

Экспортга 47,1 минг тонна маҳсулот чиқарилган, бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даври даражасида сақланиб қолди. Қозоғистон макаронининг асосий истеъмолчилари Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳисобланади.

Қозоғистонга макарон импорти ҳажми камайди. Январдан сентябргача бўлган даврда республикага атиги 23,4 минг тонна хорижий маҳсулот импорт қилинган бўлиб, 8,2 фоизга камайган. Таққослаш учун, 2021 йилнинг шу даврида 25,5 минг тонна импорт қилинган.

Фото: aspromservis.ru


Сўнгги хабарлар