Қозоғистонда махсус иқтисодий зоналар икки йилда бюджетга 170 миллиард тенгедан ортиқ даромад келтирди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 700 дан ортиқ солиқ тўловчилар махсус иқтисодий зоналар аъзоси ҳисобланади. Бу ҳақда Парламент Сенатида Қозоғистон Молия вазири ўринбосари Марат Султанғазиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси ҳудудида жами 13 та махсус иқтисодий зоналар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг мақсади ҳудудлар ва иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларини жадал ривожлантиришдир. Ҳар бир махсус иқтисодий зона учун белгиланган устувор фаолият турларини амалга оширишда қонунда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари шаклида имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган 711 нафар солиқ тўловчилар махсус иқтисодий зона иштирокчилари ҳисобланади», — деди Марат Султанғазиев.

Унга кўра, 2019-2020 йилларда КДС ва ҚҚС бўйича солиқ имтиёзлари 128 миллиард тенге, 2019-2021 йилларда божхона солиқлари ва ҚҚС 244 миллиард тенгени ташкил этди.

«2020-2021 йилларда бюджетга солиқ тушумлари 170,2 миллиард тенгени ташкил этди. Солиқ ва божхона қонунчилигига мувофиқ, барча тоифадаги солиқ тўловчилар, шу жумладан, махсус иқтисодий зона иштирокчилари учун тегишли маъмуриятчилик амалга оширилади», — дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар