Қозоғистонда магистратурага илк ўтказилган қишки танловда 945 абитуриент грант соҳиби бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қишки танлов якунларига кўра магистратура босқичи учун таълим гранти соҳиблари рўйхати эълон қилинди. 945 нафар қозоғистонлик давлат грантини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

Шундан 837 нафари илмий-педагогик йўналиш бўйича, 108 нафари профил йўналиш бўйича ўқишга кирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов топшириғига кўра, вазирлик томонидан анъанавий тарзда магистратура ва докторантура йўналишлари бўйича грантлар танлови ёзда икки марта, қишда эса биринчи марта ташкил этилди. Шундай қилиб, турли сабабларга кўра магистратурага ўқишга кира олмаган номзодлар таълим грантлари танловида иштирок этиш учун иккинчи имкониятга эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, танлов сифатини ошириш мақсадида магистратурага пуллик бўлимга ўқишга кириш учун тўпланиши лозим энг кам балл оширилган. Илмий-педагогик магистратурага давлат таълим буюртмаси бўйича ва тўлов асосида ўқишга қабул қилиш учун чегара балл – 75 балл, профил магистратурасига қабул қилиш учун – 50 балл.

Сўнгги хабарлар