+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистонда маданият ходимлари уй-жой билан таъминланяптими

17 Июнь 19:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда маданият ходимлари уй-жой билан таъминланяптими

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқулова Қозоғистонда маданият ва санъат соҳасидаги ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида қандай ишлар олиб борилаётганлигини айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида 2020 йил 23 октябрда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ҳамда «Қозоғистон ипотека компанияси» Ипотека ташкилоти» АЖ ўртасида сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланди ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нұрлы жер» уй-жой-коммунал ривожланиш давлат дастурининг иштирокчилари учун ижара уйлари сотиб олинмоқда.

Давлат дастури доирасида Нур-Султандан вазирликнинг давлат хизматчиларига 20 та квартира ажратилди. Алматидаги Маданият ва спорт вазирлиги қарамоғидаги ташкилотлар ходимлариларига 16 та квартира ва Нур-Султан шаҳридаги ходимларга 47 та квартира ажратилди», - деди Ақтоти Раимқулова Қозоғистон Республикаси Олий суди судьяси Қанат Мусин раҳбарлигида ўтказилган ҚР Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси мажлисида.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив