Қозоғистонда маҳаллий корхоналар улушини кўрсатувчи индикатор жорий этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда саноат корхоналарида маҳаллий таркиб улушини ошириш мақсадида KPI индикатори жорий этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат харидларида маҳаллий таркиб улушини ошириш мақсадида маҳаллий саноат бўйича мақсадли кўрсаткичлар (KPI индикатори) белгиланди ва жорий этилди. Хусусан, 2021 йилда маҳаллий таркибнинг ўртача улуши: қурилиш материаллари ишлаб чиқариш – 77,3%, мебел ишлаб чиқариш – 68,5%, енгил саноат – 65,5%, целлюлоза-қоғоз саноати – 53,7%, кимё – 36,2%, фармацевтикада - 32,3% ва машинасозликда - 19,5%, - деди Бейбит Атамқулов.

Шунингдек, вазир маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилаётганини таъкидлади.

«Миллий иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида вазирлигимиз томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, халқаро мажбуриятларга мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилди. Янги чора ички бозорни таъминлаш ва узоқ муддатли буюртмаларни бажаришга қаратилган. Шу муносабат билан вазирлигимиз томонидан бозор иштирокчиларининг харид тизими мониторинги олиб борилди», - деди у.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар