Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ваколатли органлар, «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси ва ер ости бойликлари фойдаланувчилари ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга оид уч томонлама шартномалар ихтиёрий равишда амалга оширилади. Шартномада товарларнинг маҳаллий таркиби бўйича мажбуриятлар кўрсатилган. Ер ости бойликлари фойдаланувчилари товарларни сотиб олишнинг тартибга солинадиган процедураси қоидаларини қўлламасдан сотиб олишлари мумкин», - деди Бейбит Атамқулов.

Унинг сўзларига кўра, ушбу чора товарларни сотиб олиш вақтини қисқартиришга, шунингдек етказиб берувчини танлашда чекловларни олиб ташлашга имкон беради.

Ушбу таклифларни амалга ошириш учун давлат харидлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси доирасида Қозоғистон Республикасининг «Ер қаъри ва ер ости бойликларидан фойдаланиш тўғрисида»ги кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

«Қабул қилинган чоралар келажакда маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун ер ости бойликлари фойдаланувчилари билан шартномалар тузишга имкон беради. Ҳозирги кунда Қозоғистон Республикасининг «Саноат сиёсати тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар