Қозоғистонда ўлим даражаси 9,6 фоизга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ўлим даражаси бўйича 225 давлат орасида 85-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform Ranking.kz манбасига таяниб.
«Қозоғистон 2022 йилда ўлим даражаси бўйича 225 давлат орасида 85 ўринни эгаллади. Бу рақам 1000 кишига тўғри келадиган ўлим ҳолатлари сони бўйича аниқланади. Қозоғистон коэффициенти 8,11 сифатида қайд этилди. Рўйхатнинг бошида Сербия, Руминия, Литва, энг паст кўрсаткич эса Қатарда»

, - дейди эксперт.

Қозоғистонда йилнинг биринчи ярмида 69,2 минг киши вафот этган. Бу ўтган йилга нисбатан 9,6 фоизга кам.

«Ҳудудлар орасида энг кўп ўлим ҳолатлари Алмати вилоятида қайд этилган – 7,4 минг киши. Шунингдек, Шарқий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятларида ўлим ҳолатлари бошқа вилоятларга қараганда кўпроқ. Ўлим ҳолатлари энг кам бўлган вилоят — Манғистау (1,5 минг киши)»

, — деб ёзади Ranking.kz.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда ўлимнинг энг кўп сабаби қон айланиш тизими касалликлари бўлиб, 15,6 минг киши ушбу касалликдан вафот этган«, - дейилади материалда.

Сўнгги хабарлар