Қозоғистонда ўлим даражаси 5 фоизга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йилнинг 4 ойи якунларига кўра, мамлакатда ўлим даражаси пасайган. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси фаолияти аҳолининг умумий саломатлиги билан бевосита боғлиқ. Бинобарин, бугунги йиғилишда билдирилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар, ғоя ва мурожаатлар мазкур соҳани янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Маълумки, пандемия туфайли аҳоли саломатлиги ёмонлашди. Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони ортганидан ҳам хабарингиз бор», - деди Ажар Ғиният пойтахтда ўтказилган мажбурий ижтимоий тиббий суғурта бўйича давра суҳбатида.

Вазирнинг сўзларига кўра, аҳоли саломатлиги ҳар ойда текширилади.

«Жорий йилнинг 4 ойи якунларига кўра, ўлганлар сони камайган. Ўтган йилга нисбатан ўлим даражаси 5 фоизга камайди. Бугунги кунда эпидемиологик вазият яхшиланган. Мамлакатимиз пандемиядан қутулаяпти. Шу билан бирга, аҳоли саломатлиги ҳам яхшиланмоқда», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Нур-Султан шаҳрида мамлакатда мажбурий ижтимоий тиббий суғурта хизматига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда соҳа мутаҳассислари ва мутасаддилари иштирок этиб, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта билан боғлиқ масалаларни кўтардилар.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар