+7 (701) 759 90 19
USD 427.22 EUR 519.71
RUB 5.78 CNY 66.52
Янгиликлар

Қозоғистонда КВИ юқтиришнинг ўсиши барқарорлашуви қайд этилган – ҚР Бош вазир

4 Май 11:00
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда КВИ юқтиришнинг ўсиши барқарорлашуви қайд этилган – ҚР Бош вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда КВИ юқтиришнинг ўсиши барқарорлашуви қайд этилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда Рамазон ҳайити намози масжидлар ҳовлисида ўқилади Коронавирус: Қозоғистонда 6 та ҳудуд «қизил», 5 та ҳудуд «сариқ» зонада Янги қарор: Аэропорт ва темир йўл вокзалига кириш тартиби ўзгартирилди

«Айни пайтда юқтиришнинг ўсиши барқарорлаштириш тенденцияси мавжуд. Вируснинг репродуктив кўрсаткичи бироз пасайган ва 0,98 га тенг. Касалхоналардаги ётоқ жойларнинг бандлиги 42% ни, интенсив терапия 28% ни ташкил қилади. «Қизил» зонада 9 та ҳудуд мавжуд», - деди Асқар Мамин.

Вазирнинг таъкидлашича, вилоятларга 2,3 миллиондан ортиқ доза вакцина етказиб берилди. Деярли 1,5 миллион одам биринчи компонент билан эмланди.

«Омборларда вакциналар захираси етарли. Эмлаш тезлигини пасайтирмаслик керак, уни кўпайтириш керак. Биз аҳолининг коронавирусга қарши эмлашларга бўлган эҳтиёжини максимал даражада ошириш ва пандемия даражасини пасайтириш учун ҳамма нарсани қиламиз. Қишлоқ аҳолисини эмлашга алоҳида эътибор берилиши керак. Шу билан бирга, эмланганлар сонининг кўпайишига қарамай, фуқаролар белгиланган санитария меъёрларини қатъий риоя қилишда давом этишлари керак», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Серик Сабеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив