-
21.04.2021 17:23
Қозоғистонда қуввати 1 млрд куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қашаған конининг иккинчи босқичи бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда ва муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«2019 йилда нефть ва конденсат экспорти ҳажми 72,2 миллион тоннани ташкил қилган бўлса, бу йил 67,5 миллион тоннани ташкил этади. Атирау вилоятидаги конда қиймати 45,2 миллиард долларга тенг, шундан 36 фоиз ёки 16 миллиард долларлик қисми Қозоғистон ҳиссаси бўлган келажакдаги денгизни кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 230га яқин маиший хизмат кўрсатиш компаниялари қурилиш, металл конструкциялари ва бошқа ишларда иштирок этмоқда. Лойиҳани амалга оширгандан сўнг қўшимча 12 миллион тонна нефт қазиб олиш мумкин бўлади», - деди энергетика вазири Нурлан Ноғаев.
Унинг сўзларига кўра, Қашаған кони 2022 йилга келиб нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 450 минг баррельгача етказиш учун янги газни қайта ишлаш заводини қуриш ва компрессорларни модернизация қилиш лойиҳаларини амалга оширишда давом этмоқда.
«Пудратчилар билан биргаликда биз Қашаған конининг иккинчи босқичи бўйича йўл харитаси устида ишламоқдамиз. Қуввати 1 миллиард кубометрга тенг газни қайта ишлаш заводининг қурилиши шартнома даврида қўшимча 8 миллион тонна нефть олиш имконини беради», - деди у.
Муаллиф: Зарина Қаҳарман- Қозоғистоннинг QazVac (QazCovid-in) вакцинасининг биринчи партияси жўнатилди
- Қозоғистонда 21,1 млн тонна нефт ишлаб чиқарилди
- Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш 98 фоизга ўсди
- Қарағанди вилоятида шиналар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
-
Қозоғистон ОПЕК + келишуви асосида нефт қазиб олишни кўпайтирмоқчи
-
Қозоғистонда 2030 йилга қадар энергетика соҳасига 15 миллиард доллар сармоя киритилади