Қозоғистонда ўқувчилар ўртасида молиявий саводхонлик бўйича олимпиада ўтказилади

None
ASTANA. Кazinform - Ўқувчилар ўртасида молиявий саводхонлик бўйича олимпиада ўтказилади. Молиявий мониторинг агентлиги ва Таълим-маориф вазирлиги бундай пилот лойиҳасини йўлга қўймоқчи, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазирлик ташаббусига кўра, сентабр ойида Таълим-маориф вазирлиги томонидан 5-11-синфлар намунавий ўқув дастурининг ўзгарувчан компонентига «Бизнес ва тадбиркорлик асослари» ва «Молиявий хавфсизлик» бўлимларини ўз ичига олган «Глобал компетенциялар» курси киритилди. Халқаро ўқитиш методикаси маркази иштирокида кўргазмали материаллардан иборат ўқитиш методикаси яратилди. Бундан ташқари, қўшимча профилактика воситаси сифатида молиявий хавфсизлик бўйича олимпиада ўтказиш режалаштирилган. Кўпгина давлатлар бу амалиётдан фойдаланадилар. Қозоғистонлик ўқувчилар жорий йилда Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган халқаро олимпиададан совринли ўринлар билан қайтди. Олимпиада саралашида дунёнинг 12 давлатидан 40 мингдан ортиқ ўқувчи иштирок этди, – дейди Молиявий мониторинг агентлигининг кадр ишлари бўлими директори Нурлан Адалиев.

Унинг сўзларига кўра, мазкур олимпиада ўқувчилар ўртасида пилот режимида ўтказилади.

«Жорий ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ўқувчилар ўртасида молиявий хавфсизлик бўйича пилот олимпиадасини ўтказиш юзасидан келишув мавжуд. Уни тайёрлашда халқаро олий таълим муассасалари ва агентликлари вакиллари иштирок этди. Таълим-маориф вазирлигининг илмий экспертизаси 2023 йилда молиявий саводхонлик дарсларини ўтказиш ва олимпиадани ташкил этиш таклифини ижобий баҳолади ва маъқуллади», — деди у марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар