Қозоғистонда ўқувчилар мактабга қандай кийим кийишини ота-оналар ҳал қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўқувчилар мактабга қандай кийим кийиб келишларини энди ота-оналарнинг ўзлари ҳал қилишади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, умумий форма талаблари бекор қилинмайди, аммо вақтинча ўзгартиришлар киритилди.

«Шу сабабли, бу йил ота-оналар болани мактаб формасида ёки бошқа қулай кийимда юборишни ўзлари ҳал қилишади», - дейилади баёнотда.

ҚР Таълим ва фан вазирлиги маълум қилишларича, мамлакат мактабларида педагогик учрашувлар ўтказилмоқда. Унда янги ўқув йилини ташкил этиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Сўнгги хабарлар