Қозоғистонда ўқувчилар қишки таътилда 9 кун дам олади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим вазирлиги «Ашиқ» порталида таълим муассасаларида ўқув йилининг бошланиши ва тугашини ҳамда якуний аттестация тадбирини ўтказиш вақтини белгилаш бўйича буйруқ лойиҳасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Буйруқ лойиҳаси маъқулланса, барча таълим марказларида ўқув йилининг муддати 1 сентябрдан 31 майгача бўлади.

1-11 (12) синфларда ўқув йили давомида ўқув йили ва таътилнинг давомийлиги қуйидаги тартибда тасдиқланади:

1 чорак - 8 ўқув ҳафтаси, кузги таътил - 7 кун (31 октябрдан 6 ноябргача);

2 чорак - 8 ҳафта, қишки таътил - 9 кун (31 декабрдан 8 январгача);

3 чорак - 10 ҳафта, баҳорги таътил - 9 кун (шу жумладан 18-26 март);

4 чорак - 10 ҳафта.

1 синфларда қўшимча таътил - 7 кун (шу жумладан 6-12 феврал).

Шунингдек, пилот режимида ёки халқаро мактаблар каби бошқа таълим ташкилотларининг талабига биноан муқобил муддат қўлланилиши мумкин. Лекин унинг ҳам ўз қоидалари бор.

Бундай ҳолларда муддатларнинг шартлари қуйидаги тартибда тақдим этилади:

1 чорак - 9 ўқув ҳафтаси, кузги таътил - 10 кун (23 октябрдан 1 ноябргача);

2 чорак - 9 ҳафта, қишки таътил - 15 кун (31 декабрдан 14 январгача);

3 чорак - 9 ҳафта, баҳорги таътил - 9 кун (шу жумладан 20-29 март);

4 чорак - 9 ҳафта;

1 синфда қўшимча таътил - 7 кун.

Буйруқ лойиҳаси 21 декабрга қадар жамоатчилик томонидан муҳокама қилинади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар