Қозоғистонда ўқув йили 2 ҳафтага узайтирилди: вазирликнинг буйруғи тасдиқланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Мамлакат Таълим-маориф вазирлиги умумтаълим мактабларида ўқув йилини 2 ҳафтага узайтириш тўғрисидаги қарорни маъқуллади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Таълим вазирлигида ўтказилган йиғилишда янги ўқув йилининг биринчи синф ўқувчилари учун 35 ўқув ҳафтаси, 2-11-синф ўқувчилари учун 36 ўқув ҳафтаси давом этиши маълум қилинди», — дейилади вазирлик Теlegram- каналида .

Шундай қилиб, ўқув йилидаги таътиллар қуйидагича бўлади:

- кузги таътил - 7 кун (2022 йил 31 октябрдан 6 ноябргача);

- қишки таътил - 9 кун (2022 йил 31 декабрдан 2023 йил 8 январгача);

- баҳорги таътил - 9 кун (2023 йил 18-26 март).

1-синфлар учун 7 кунлик қўшимча таътил (2023 йил 6-12 феврал) назарда тутилган. Ёзги таътил 1 июндан 1 сентябргача бўлади.

Таълим вазирининг буйруғи рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар