Қозоғистонда кутубхоналар кўп функцияли таълим марказларига айлантирилади

None
ASTANA. Kazinform – Давлат кутубхоналари кўп функцияли таълим марказларига айлантирилади. Бу ҳақда маданият сиёсати концепциясини тақдим этган ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Оқырман ұлт» лойиҳаси доирасида давлат кутубхоналарини кўп функцияли ўқув-маърифий марказларга айлантириш режалаштирилган. Кутубхона биноларини таъмирлаш, вилоят кутубхоналарининг китоб фондини тўлдириш ишлари давом эттирилади. Мамлакатда Қозоғистон миллий электрон кутубхонасининг kazneb.kz мобил иловаси ишлаб чиқиляпти.

Қозоғистон Миллий электрон кутубхонаси фондини кенгайтириш орқали эса талабалар рақамли кутубхоналардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу Қозоғистоннинг бутун кутубхона тармоғини бирлаштирган ягона ташкилий-технологик тизимни яратиш имконини беради», - деб ёзди вазир Telegramдаги саҳифасида.

Шунингдек, у кўзи ожиз ва заиф кўрувчи кишилар учун кутубхона фонди, жумладан, қозоқ тилидаги китоблар сони кўпайтирилишини айтади.

«Ушбу режаларни амалга ошириш натижасида 2030 йилга бориб кутубхоналарга ташриф буюрувчилар сонини 20 фоизга ошириш ниятидамиз», - дейди Асхат Оралов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар