Қозоғистонда қурилиш ҳажми 11,7 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон қурилиш компаниялари ва ташкилотлари томонидан 2020 йил январ-март ойларида бажарилган ишлар ҳажми 456,1 млрд тангани ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform energyprom.kz сайтига ҳавола қилиб.

2020 йил биринчи чорагида мамлакатда олиб борилган қурилиш ишлари ҳажми 456,1 миллиард тангани ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,7 фоизга кўпдир.

Уларнинг салмоқли қисми қурилиш-монтаж ишлари бўлиб, 412,4 млрд тангани ташкил қилади. 23,3 миллиард тенге жорий таъмирлашга ва 20,3 миллиард тенге капитал таъмирлашга сарфланаган.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида хорижий қурилиш компанияларининг қурилиш ишлари ҳажми 17,3%, хусусий қурилиш компаниялари улуши - 82,7%, давлат қурилиш компаниялари улуши - 0,01%ни ташқил қилди. Бир йил олдин Қозоғистон хусусий қурилиш компанияларининг улуши 85,9%, хорижий қурилиш компаниялари улуши - 14,1%, давлат қурилиш компаниялари улуши - 0,04% бўлганди.

Қурилиш ишларининг умумий ҳажмида хорижий ташкилотларнинг энг катта улуши Атирау вилоятида (41,1%) ва Нур-Султан (33,3%) шаҳрида кузатилган. Бошқа ҳудудларда бу кўрсаткич 10 фоиздан ошмайди.

Сўнгги хабарлар