Қозоғистонда кунлик коронавирус юқтириш даражаси ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 20 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1 305 982 нафарга етди.

Ҳудудлар бўйича: Нур-Султан шаҳрида – 2 та, Алмати шаҳрида – 12 та, Чимкент шаҳрида – 2 та, Ақмола вилоятида – 1 та, Қарағанди вилоятида – 2 та, Қизилўрда вилоятида - 1 кишида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида 12 кишида коронавирус аниқланган эди.

Сўнгги хабарлар