Қозоғистонда кунгабоқар ёғи тақчиллиги йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган - вазир

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев нима учун кунгабоқар ёғи экспорти чекланганини тушунтирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда кунгабоқар ёғининг тақчиллиги йўқ. Дарҳақиқат, глобал инқирозга эътибор қаратсангиз, охирги 3-4 ой ичида кунгабоқар ёғи нархи ошган. Қўшни давлатларда ёғ нархи икки-уч баравар кўтарилиб, аҳолининг қийналганини кўрдик. Қозоғистонга келсак, йилига 1 миллион тонна кунгабоқар етиштирамиз ва қайта ишлаймиз. Умуман олганда, Қозоғистондаги кунгабоқар ёғини қайта ишлаш заводлари 2 миллион тонна кунгабоқарни қайта ишлашга қодир. Бу шуни англатадики, юклама фақат 50 фоиз. Шунинг учун биз кунгабоқар ёғига квота киритдик», — деди Ербол Қарашўкеев.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу квоталар август ойининг охиригача, яъни 15 минг тонна кунгабоқар ва 68 минг тонна хом кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш квотаси амалда бўлади.

«Биз мувозанатни сақлашни талаб қиламиз. Биринчиси, кунгабоқарнинг ўзини ишлаб чиқаришга, шу жумладан, ўз заводларимиз иш ҳажмига рухсат бериш, кунгабоқар ёғини биз ишлаб чиқарадиган даражага етказиш. Албатта, 1 миллион тонна ўрнига 4 миллион тонна кунгабоқар етиштирсак, квота белгиламаган бўлардик. Шунинг учун биз квоталар жорий қилишда нархни синчиклаб кўриб чиқамиз ва фермерлар келаси йили кунгабоқар экишдан бош тортмаслиги учун мувозанатни сақлаймиз», — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар