Қозоғистонда Қулай мактаб лойиҳасига 2,6 триллион тенге ажратилади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Қулай мактаб» лойиҳасини амалга ошириш учун яқин уч йилда 2,6 триллион тенге ажратилади. Бу ҳақда Парламент Мажилисида «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этган молия вазири ўринбосари Татьяна Савельева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«2023-2025 йилларга мўлжалланган бюджет лойиҳасида режани юқори даражада ишлаб чиқиш бўйича тадбирлар ўз аксини топган. Шулардан бири «Қулай мактаб» янги миллий лойиҳасидир. Лойиҳа ишлаб чиқилди ва тасдиқлаш босқичида. Уни амалга ошириш учун уч йиллик бюджет лойиҳасида 2,6 трлн миқдорида белгиланди»

, - деди у .

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2019 йилда Жамбил вилоятида муваффақиятли амалга оширилган аҳоли даромадларини ошириш лойиҳаси янада кенгайтирилади. Уни босқичма-босқич кенгайтириш мақсадида бюджет лойиҳасида уч йилга 117 млрд ажратилади.

«2025 йилга келиб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари умумий характердаги ўтказмалар доирасида маҳаллий йўлларнинг яхши ҳолатда бўлган улушини 95 фоизгача сарфлашни мўлжалламоқда»

, - деди Татьяна Савельева.

Сўнгги хабарлар