Қозоғистонда «Қулай мактаб» лойиҳаси орқали 40 минг доимий иш ўрни яратилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда давлат «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси талабларига жавоб берадиган биноларни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мактаблар етишмовчилиги муаммосини бартараф этиш мақсадида 2023-2025 йилларда 842 минг ўқувчи ўрни қуриш учун 2,6 триллион тенге маблағ кўриб чиқилди. Миллий лойиҳа доирасида 60 мингга яқин вақтинчалик ва 40 мингга яқин доимий иш ўрни яратилади», — деди вазир.

Шунингдек, у лойиҳа орқали сифатли мактабларни ишга туширишнинг учта механизми мавжудлигини айтиб ўтди.

Улар:

1) давлат-хусусий шериклик доирасида мактаб қуриш;

2) мактаб биноси мактаб талабларига жавоб берса, уни товар сифатида сотиб олиш;

3) ягона оператор талабларига мувофиқ мактаб қуриш.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар