Қозоғистонда креатив индустрия тушунчаси қонун билан мустаҳкамланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Креатив индустриялар фаолиятини тоифаларга ажратиш бўйича услубий ёндашувлар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Абзал Абдикаримов Президентнинг айрим топшириқларини бажариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Парламент Мажилисида тақдим этиш чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Креатив индустрияни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида креатив индустрия тушунчасини қонунчилик билан мустаҳкамлаш, ушбу субъектлар фаолиятини тартибга солишнинг асосий тамойиллари, усуллари ва мезонларини белгилаш, шунингдек, креатив индустриянинг фаолият турларини тоифаларга ажратиш бўйича услубий ёндашувларни шакллантириш таклиф этилмоқда», - деди Абзал Абдикаримов.

Бундан ташқари, Давлат хизмати ишлари агентлигининг таклифи асосида қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

- бўш турган лавозимга бевосита тайинлаш;

- «Б» корпуси лавозимларига қўйиладиган малака талабларини Давлат хизмати ишлари агентлиги билан келишиш;

- Президент қонуни даражасида давлат хизматига танлаш босқичлари ва тартибини белгилаш;

- чораклик ёки ойлик иш фаолиятини баҳолашни жорий этиш бўйича бир қатор тузатишлар киритилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар