Қозоғистонда коррупцияга қарши кураш бўйича қандай ислоҳотлар амалга оширилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Коррупцияга қарши кураш хизматининг жорий йилдаги фаолияти ва шов-шувли жиноий ишларни тергов қилиш якунлари ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Ақорда.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2 ой давомида 240 нафар шахс, жумладан, республика ва вилоят даражасидаги 40 нафар раҳбар коррупцияга алоқадорлиги аниқланган. Улар орасида 1 нафар вазир ўринбосари, 1 нафар шаҳар ҳокими ва 11 нафар вилоят бошқармалари раҳбарлари бор. Етказилган зарарни қоплаш учун гумонланувчиларнинг 5,4 миллиард тенгега тенг мол-мулки хатланган.

Президентга коррупцияга қарши курашиш хизмати фаолиятининг «тозалигини» таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан маълумот берилди. Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга Коррупцияга қарши сиёсат концепциясининг амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди. Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, феврал ойида парламент мажлиси асоссиз бойиб кетганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган. Квазидавлат секторида комплаенс хизматлари фаолиятига, коррупция учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги институтини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, «follow the money» тамойили бўйича молиявий терговни ривожлантириш, порахўрлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш, юридик шахсларнинг коррупция учун жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган қонунчилик чора-тадбирлари комплекси ишлаб чиқилмоқда.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Олжас Бектеновга коррупцияга қарши сиёсат концепциясини самарали амалга ошириш ва коррупция учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қатор кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар