Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми топилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Серик Жуманғарин Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ВАК йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.

30 ноябр куни ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин раислигида Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Республикада ноябр ойида октябр ойига нисбатан касалланишлар сони 1,6 бараварга ошган (ҳафтасига 453 тадан 725 тагача). Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Айжан Есмағамбетова таъкидлаганидек, COVID-19га тестлар сони камайган, чунки касаллик енгиллаша бошлаган ва кўпчилик шифокорларга мурожаат қилмаяпти.

Барча ҳудудларда инфекциянинг репродуктив даражаси бирдан ортиқ бўлиб, бу - вируснинг аҳоли ўртасида фаол айланиши ва тарқалишининг белгисидир.

Ҳудудлар бўйича сўнгги ойда Қозоғистоннинг 3 та вилоятида – Алмати, Астана ва Қарағанди вилоятида касалланиш даражаси ҳар ҳафтада 2,2 мартага ошган.

Бундан ташқари, 5 та вилоятда (Ақмола, Атирау, Жамбил, Улитау вилоятлари, Чимкент) ўтган ҳафтадан бошлаб касалланиш ҳафтасига 3,5 мартагача ошиб бормоқда.

Охирги секвенирлаш натижаларига кўра, республикада Омикрон BQ.1.1 (Цербер) штаммининг 0,5% айланиши аниқланди, 99,5% - Омикрон штаммининг бошқа вариантлари.

Аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан таъминлаш мақсадида 12 ёшдан ошганларни эмлаш ва ревакцинация учун ҳудудларга 200 минг доза Pfizer вакцинаси етказиб берилди.

Йиғилиш якунларига кўра, вилоятлар, Алмати, Астона ва Чимкент шаҳарлари маъмуриятларига эпидемиологик вазиятни, айниқса, аҳолининг санитария-эпидемиология талабларига риоя этилишини назорат қилиш, ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш, шу жумладан ЎРВИ ва гриппнинг олдини олиш чораларини кўриш топширилди.

Коллектив иммунитетни сақлаб қолиш учун охирги эмлашдан кейин 6 ой оралиқда коронавирус инфекциясига қарши ревакцинация олиш зарур, бунинг учун республикада коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори етарли.


Сўнгги хабарлар