+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистонда коронавируснинг «ҳинд» штамми аниқланди

22 Июнь 10:04
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда коронавируснинг «ҳинд» штамми аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида коронавируснинг «ҳинд» штамми аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистоннинг барча ҳудудлари «қизил» зонада Қозоғистонда 4,6 минг киши коронавирусдан соғайди Қозоғистонда ўтган бир кунда 7,5 минг кишида коронавирус аниқланди

«Нур-Султанда КВИ билан касалланган беморнинг ижобий лаборатория намунасини ПЗР текшируви натижасида «дельта» штамми ёки «ҳинд» штаммининг мумкин бўлган мутацион характеристикаси аниқланди. Коронавируснинг «дельта» штамми жуда юқумли бўлиб, ташхис қўйилган беморларнинг 60 фоизида инкубация даври 7 кунгача бўлиши билан тавсифланади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳинд штамми ва касалхонага ётқизилиш ва ўлим даражаси орасида боғлиқлик юқори«, - деди соғлиқни сақлаш вазири.

Унинг сўзларига кўра, ушбу мутацияни юқтирганларга бўғинлар ва қорин бўшлиғида кучли оғриқ, эшитиш қобилиятини йўқотиш каби қўшимча симптомлар хосдир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив