+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистонда коронавирусга қарши яна бир вакцина клиник синовдан ўтказишга тайёр

21 Май 11:17
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда коронавирусга қарши яна бир вакцина клиник синовдан ўтказишга тайёр

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда яна бир коронавирусга қарши вакцина клиник синовдан ўтказишга тайёр. Бу ҳақда Биологик хавфсизлик бўйича илмий-тадқиқот институти бош директорининг ўринбосари Ерғали Абдираимов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар сони йил охиригача 47 миллион дозадан ошади Қанча қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди Грузияда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири онлайн маъруза пайтида QazVac вакцинасидан ташқари яна 5 та вакцина ишлаб чиқилаётганлигини айтди.

«Коронавирусга қарши вакцинадан (QazVac) ташқари, биз бошқа платформаларда яна 5 та вакцинани ишлаб чиқармоқдамиз. Улар орасида иккинчи суб-якка вакцина ҳам бор. У тайёр бўлди ва ҳайвонларда клиникадан олдин текширилди. Яқин келажакда Соғлиқни сақлаш вазирлигидан клиник синовларнинг биринчи босқичи учун рухсат оламиз деб кутмоқдамиз», - деди Ерғали Абдираимов.

Шунингдек, директор ўринбосари QazVac вакцинаси тўғрисида ҳам изоҳ берди.

«Қозоғистон вакцинаси - бу маҳалий ривожланиш. Маълумки, Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти 60 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келмоқда. Шу вақт ичида 70 га яқин препарат ишлаб чиқарилди. Уларнинг 60% дан ортиғи аслида фойдаланишга топширилган. Мамлакатда коронавируснинг биринчи касаллиги қайд этилганда, Президент маҳалий вакцинани ишлаб чиқаришни топширди. Биз бу вазифани бажаришга киришдик. Ҳозир биз вакцинани чиқараяпмиз. Биринчи партия юборилди, иккинчиси тайёр. «СҚ Фармация» компанияси билан тузилган шартномага мувофиқ, биз йил охиригача вакциналарни белгиланган марказларга етказиб берамиз», - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив