Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Қозоғистонда коронавирусга қарши яна бир вакцина клиник синовдан ўтказилмоқда

16 Июнь 13:01

NUR-SULTAN. Kazinform – Тараз шаҳридаги кўп тармоқли шаҳар касалхонасида 18-50 ёшдаги кўнгиллилар иштирокида QazCoVac-P суббирлик вакцинасини клиник синаш бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Биологик хавфсизлик илмий тадқиқот институтининг расмий сайти хабар берди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги SARS-CoV-2 вирусининг сунъий равишда синтезланган оқсиллар асосида QazCoVac-P суббирлик вакцинасининг 1 ва 2-чи фазада клиник синовдан ўтказишни маъқуллади. Бу Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган корхонасида клиникадан олдинги синовлардан муваффақиятли ўтган ва хавфсизлиги исботланган иккинчи вакцина.

Веб-сайтга кўра, вакцинани ишлаб чиқишда иштирок этган мутахассислар молекуляр биологиянинг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда SARS-CoV-2 вирусининг RBD ва N оқсиллари чиқарувчи иммунитет тизимига маълум бўлган бактериялар штаммларини олишган.

Вакцина инсон танасига кирганда ножўя таъсирларни олдини олиш учун олинган оқсиллар мураккаб усуллар билан тозаланган ва сифат назорати остида бўлган.

Яъни, вакцинада бактериал штамм мавжуд бўлса-да, вируснинг ўзи мавжуд эмас.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар