Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компоненти билан 9,5 млндан ортиқ киши эмланди
27 Июнь 11:32

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компоненти билан 9,5 млндан ортиқ киши эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 26 июн ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг I компоненти билан 9 522 816 киши ва II компонент билан 9 304 480 киши эмланди. Бу ҳақда Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб хабар беради.

2022 йил 26 июн ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг I дозасин 1 219 665 киши, II дозасин эса 1 137 583 киши олди.

Улардан I компонент билан эмланганлар:

ўсмирлар - 866 379,

ҳомиладор аёллар - 41 116,

эмизикли аёллар - 144 762.

II компонент билан эмланганлар:

ўсмирлар - 835 845,

ҳомиладор аёллар - 38 037,

эмизикли аёллар - 137 039.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив