Қозоғистонда коронавирусга қарши вакциналарнинг қанча захираси бор

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонликлар коронавирусга қарши QazVac, Sinofarm ва Pfizer вакциналаридан фойдаланишлари мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«КВИга қарши қайта эмлаш ҳали ҳам инфекциядан ягона ҳимоя ҳисобланади. Республикада аҳолини эмлаш ва қайта эмлаш ишлари давом этмоқда. Биринчи ревакцинация билан 5,7 миллион киши ёки эмланиши лозим бўлган аҳолининг 70,5 фоизи, иккинчи ревакцинация билан - 1,2 миллион киши ёки 54,8 фоизи қамраб олинди«, - деди Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари - бош санитария врачи Айжан Есмағамбетова.

Унинг сўзларига кўра, кунига ўртача 2600 киши биринчи ревакцинация билан, 4300 киши иккинчи ревакцинация билан эмланади.

Кунига ўртача 120 киши коронавирус инфекциясига қарши эмланади.

«Ҳозирда Қозоғистонда аҳолини эмлаш ва қайта эмлаш учун уч турдаги вакциналар мавжуд: QazVac, Sinofarm ва Pfizer. Эмлаш пунктларида 98 минг доза QazVac, 306 минг доза Sinofarm ва 71 минг доза Pfizer мавжуд», - дейди Айжан Есмағамбетова.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар