+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистонда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 180 млрд тенге тўлов берилган

18 Июнь 16:20
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 180 млрд тенге тўлов берилган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши кураш билан шуғулланаётган шифокорларга нафақалар ва суғурта тўловлари бериш мақсадида шу вафтга қадар жами қарийб 180 миллиард тенге ажратилган. Бу ҳақда Давлат раҳбари маълум қилди, деб ёзади Kazinform Ақорданинг расмий сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президентининг ҳафталик фаолияти видео шарҳи ҚР Президенти Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, пандемия пайтида давлат томонидан шифокорлар ва умумий амалиёт шифокорларини қўллаб-қувватлаш учун бир қатор имтиёзлар қабул қилинган.

- Коронавирусга қарши кураш билан шуғулланадиган шифокорлар учун нафақалар ва суғурта тўловлари учун қарийб 180 миллиард тенге ажратилди. Тўловларни жорий йилнинг октябригача давом эттириш учун ҳукумат ушбу мақсадлар учун қўшимча 71,5 миллиард танга ажратади. Шифокорларнинг иш ҳақини босқичма-босқич оширишни бошладик. Бу тенденция давом этади, - деди Президент.

Президент ўз нутқида тиббиёт ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

- Ушбу тизим қишлоқ жойларга ташриф буюрган мутахассислар учун мажбурий уй-жой, бир марталик нафақа ва бошқа имтиёзларни ўз ичига олади. Бундай чора-тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида вилоят ва шаҳар ҳокимларининг фаол иштирокида амалга оширилиши керак, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари коронавирус эпидемиясига қарши курашга катта ҳисса қўшган тиббиёт ходимлариг шарафига қўйилган «Олтин юрак» ёдгорлигининг очилиш маросимида иштирок этди.

https://www.inform.kz/oz/kozogistonda-kasim-zhomart-tokaev-ishtirokida-tibbiet-hodimlari-sharafiga-oltin-yurak-monumenti-ochildi_a3802636


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив