Қозоғистонда коронавирусга қарши курашда фаол бўлган 343 киши «Халқ раҳмати» медали билан тақдирланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон марказий алоқа хизмати томонидан ўтказилган «BIZ BIRGEMIZ» миллий онлайн форуми доирасида коронавирус пандемиясига қарши курашда фаоллик кўрсатган фуқаролар «Ҳалқ раҳмати» медали билан тақдирланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя ва пандемияга қарши курашдаги муҳим фаолияти учун мамлакатнинг турли соҳаларидаги 343 мутахассис тақдирланади. Улар орасида 60 нафар шифокор, 39 нафар полициячи, 30 нафар ҳарбий хизматчи, 41 нафар волонтёр, 34 нафар меценат, 38 нафар маданият ва таълим вакиллари, 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари бор.

Мукофотни Президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари Даурен Абаев, ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева, ҚР Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Алексей Цой, ҚР Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алексей Калайчиди ва Давлат хизмати ишлари агентлиги раиси Анар Жайилғанова тақдим этишди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар