Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш давом этмоқда
11 Май 13:15

Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш давом этмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши «Pfizer» вакцинаси билан ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни эмлаш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Вазирлик маълумотларига кўра, 10 май ҳолатига кўра, «Pfizer» препаратининг биринчи дозасини 1 099 667 киши, иккинчи дозасини эса 957 935 киши олган.

Жумладан: биринчи компоненти билан - 835 065 нафар ўсмирлар, - 38 798 нафар ҳомиладор аёллар, - 137 877 нафар эмизикли аёллар эмланди;

II компонент билан - 769 560 нафар ўсмирлар, - 34 099 нафар ҳомиладор аёллар ва 124 108 нафар эмизикли аёллар эмланди.

Умуман олганда, Қозоғистон аҳолиси орасида коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан 9 490 149 киши ва II компонент билан 9 256 167 киши эмланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив