Қозоғистонда коронавирусга қарши дори воситаларининг 2 ойлик захираси бор

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният коронавирусга қарши дори воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қандай ташкил этилаётгани ҳақида маълум ыилди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

«КВИ билан касалланган беморларни даволаш учун етарли миқдорда дори-дармон ва тиббий буюмлар мавжуд. Ҳудудларда коронавирус инфекциясини даволаш учун 16 номдаги дори воситаларининг 2 ойлик захираси тақдим этилди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилотларда умумий қиймати 1,3 миллиард тенгедан ортиқ дори-дармон фонди мавжуд», — деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан чакана ва улгуржи савдо шохобчаларида дори воситаларининг мавжудлиги доимий назоратга олингани айтилди.

«Бугунги кунда дорихоналарда мавжуд бўлган дори-дармон фонди 2-3 ойга етади, зарурат туғилганда ўз вақтида тўлдирилиб борилади. Бундан ташқари, жорий йил бошидан буён тиббиёт ташкилотларига 6 миллиард тенгелик дори воситалари етказиб берилди.Бу йиллик ҳажмнинг 70 фоизини ташкил этади», — деди Ажар Ғиният.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада 6,5 ​​миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган ва 14 минг киши касалликдан вафот этган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар