Қозоғистонда коронавирусга қарши чора-тадбирлар кучайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Диас Ахметшарип дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ профилактика чоралари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси бош санитария врачининг «Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида»ги қароридан бошлайсак», - деди Диас Ахметшарип брифингда.

Таъкидландики, ушбу фармонга биноан, 1а тоифадаги мамлакатлардан келган, охирги ташрифдан 14 кундан кам вақт ўтган шахслар учун маҳаллий ижро ҳокимияти томонидан белгиланадиган биноларда 14 кунга карантинга юбориш кщзланган. Ушбу тоифага ХХР ва Эрон Ислом Республикаси киради.

«Расмий ва ҳукумат делегациялари, расмий ва дипломатик паспорт эгалари, авиакомпания учувчилари ва экипаж аъзолари, локомотив бригадалари, темир йўл транспорти билан боғлиқ шахслар ва халқаро юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар бундан мустасно. Бундай одамлар учун кузатув тиббий ходимлар яшаш жойига қўнғироқ қилиш орқали амалга оширилади», - деди Диас Аҳметшарип.

1б тоифадаги мамлакатлардан келган шахслар учун Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 14 кун ичида яшаш жойидаги барча талабларга мувофиқ уй карантини жорий қилиш ҳам кўзда тутилган. Расмий ва ҳукумат делегациялари, шунингдек расмий ва дипломатик паспорт эгалари, авиакомпания учувчилари ва экипажлари, локомотив бригадалари, темир йўл транспорти билан боғлиқ шахслар ва халқаро автомобил транспорти билан шуғулланадиган ҳайдовчилар бундан мустасно. Уйда изоляция қоидаларига риоя қилиш ва маслаҳат бериш қўнғироқ орқали амалга оширилади. Уйда изоляция қилиш учун шароит бўлмаса, касалхонага ётқизиш тавсия этилади.

1б тоифасига Жанубий Корея, Гонконг МАР (Хитой), Макао МАР (Хитой), Тайван (Хитой), Япония, Италия каби давлатлар киради.

Шунингдек, у 2-тоифадаги мамлакатлардан келган шахсларга Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 14 кун ичида қўнғироқ қилиш орқали яшаш жойида тиббий мутахассис томонидан кузатиш тавсия этилади.

Расмий ва ҳукумат делегациялари аъзолари, расмий ва дипломатик паспортларнинг эгалари, авиакомпанияларнинг учувчилари ва экипаж аъзолари, локомотив экипажлари, темир йўл транспорти билан боғлиқ шахслар ва 1а) ва 1б) тоифадаги мамлакатлардан халқаро юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар яшаш жойида (қолиш) қўнғироқ орқали, 2-тоифадаги каби тиббий назоратга олинади. Ушбу тоифага Франция, Германия, Таиланд, Озарбайжон киради.

Учинчи тоифага Бирлашган Араб Амирликлари, Испания, Малайзия, Ироқ, Швейцария, Буюк Британия, Баҳрайн, Қувайт, Сингапур ва АҚШ каби давлатлар киради.

«Улар учун (ушбу мамлакатлардан келганлар - Таҳр.) – рўйхатга олиш юритилади. Яъни улар чегарани кесиб ўтишганида, улар анкеталарни топширадилар ва биз уларни ёзиб қўямиз», - дея хулоса қилди Диас Аҳметшарип.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар