Қозоғистонда коронавирусга қарши 3,3 миллион дозага яқин вакцина қолди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 3,3 миллион дозага яқин вакциналар қолди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 700 минг дозада QazVac вакцинаси, Sinofarm - 1,5 миллион доза, Pfizer - 1,1 миллион дозада вакцина мавжудлигини маълум қилди.

Вазирлик ҳозирча вакциналарни сотиб олишни режалаштирмаяпти.

Шунингдек, ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатда қайта эмлаш ишларининг бориши ҳақида маълум қилганди.

«Бугунги кунда аҳолимиз ўз хоҳиши билан эмлаш ва ревакцинацияга боради. Ҳар куни 15 мингга яқин одам эмланади. Pfizer вакцинасини жорий этиш режага мувофиқ давом этмоқда», - дея тушунтирди Ажар Ғиният.

14 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши I компонент билан 9 492 583 киши, II компонент билан 9 262 039 киши эмланди.

Вазирлик, шунингдек, «стелс-омикрон» штамми Қозоғистонда аниқланганини маълум қилди. Эпидемиологик вазият барқарорлашганига қарамай, вазирлик коронавирус инфекциясига қарши ўз вақтида эмлаш ва ревакцинация қилишни қатъий тавсия қилади.

«Вакцинани 6 ой ёки ундан кўпроқ вақт олдин эмлаш курсини олган одамлар қайта эмланади. Ҳозирда Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш ва ревакцинация учун уч турдаги (Pfizer, Sinofarm ва QazVac) вакциналар мавжуд бўлиб, улардан иккитаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган», - деб эслатди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар