Қозоғистонда коронавирусга чалинганларнинг 67,5%и соғайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Қозоғистонда КВИ билан боғлиқ вазият барқарорлашганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатда 92 262 та коронавирус инфекциясини юқтириш холлари қайд этилган. Ҳа, бу рақам қўрқинчли бўлиши мумкин. Аммо уларнинг 67%дан ортиғи тузалди. Секин бўлса ҳам, бундай ижобий кўрсаткичлар ўсиб бормоқда. Ғарбий Қозоғистон, Алмати, Туркистон, Қостанай, Ақмола ва Манғистау вилоятларида, шунингдек, пойтахтда вазият яхшиланмоқда», - деди Алексей Цой.

Вазир ушбу рақамларни келтириб, Қозоғистонда КВИ тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашганини маълум қилди.

«Бу шунчаки бизнинг эътиборимизга тушди. Биз касаллик авжидан ўтдик. Эндиги вазифамиз барча одамлар учун, бутун соғлиқни сақлаш тизими учун жуда оғир синов бўлган ушбу позицияни сақлаб қолишдир «, - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар