Қозоғистонда коронавирусдан соғайганлар сони 4,7 мингга яқинлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мамлакатимизнинг 6 ҳудудида яна 56 киши коронавирус инфекциясидан даволаниб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

«56 киши коронавирусдан даволаниб уйига юборилди. Нур-Султан шаҳрида 2, Алмати шаҳрида 44, Чимкент шаҳрида 2, Шарқий Қозоғистон вилоятида 3, Ақмола вилоятида 2, Ақтўбе вилоятида 3 киши соғайган», - дейилади хабарда.

Қозоғистонда ушбу инфекциядан соғайиб чиққанлар жами сони 4669 нафарни ташкил қилмоқда:

Нур-Султан шаҳрида 974

Алмати шаҳрида 1330

Чимкент шаҳрида 230

Ақмола вилоятида 106

Ақтўбе вилоятида 175

Алмати вилоятида 180

Атирау вилоятида 236

Шарқий Қозоғистон вилоятида 50

Жамбил вилоятида 173

Ғарбий Қозоғистон вилоятида 252

Қарағанди вилоятида 193

Қостанай вилоятида 60

Қизилўрда вилоятида 231

Манғистау вилоятида 111

Павлодар вилоятида 148

Шимолий Қозоғистон вилоятида 33

Туркистон вилоятида 187
Сўнгги хабарлар