+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Қозоғистонда коронавирусдан даволовчи шифокорлар ойлик маоши 1 млн тангагача кўтарилди

30 Март 18:43
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда коронавирусдан даволовчи шифокорлар ойлик маоши 1 млн тангагача кўтарилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус эпидемиясига қарши курашаётган шифокорлар уч тоифа бўйича мукофот пули олишади. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев «Хабар 24» телеканалининг жонли эфирида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус билан курашаётган тиббиёт ходимларига ёрдам кўрсатишни буюрди. Шу муносабат билан бугун Бош вазир Асқар Мамин давлат комиссиясининг йиғилишини ўтказди ва махсус қарор қабул қилди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу қарорга биноан тиббиёт ходимлари ўз ишларининг хавфлилигига қараб 3 тоифага бўлинган.

«Биринчи тоифа - юқумли касалликлар шифохоналари шифокорлари, реанимация бўлимлари ҳамширалари ва парамедиклар. Ҳаммаси бўлиб - 3 284 мутахассис. Уларнинг иш ҳақига қўшиладиган бонус ойига 850 минг тангани ташкил қилади. Яъни, ўртача иш ҳақини қўшганда, улар ойига тахминан 1 миллион танга (ЎР Марказий банки 2020 йил 30 март кунги расмий курси бўйича - 21 миллион 340 минг сўм)дан кўпроқ маош олади. Иккинчи гуруҳ – провизор стационар шифокорлари ва тез тиббий ёрдам шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари. Ҳаммаси бўлиб - 11 951 мутахассис. Уларнинг бонуси ойига 425 минг танга. Яъни, улар ўртача ойлик иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда ойига қарийб 600 минг танга (12 миллион 804 минг сўм) маош олади», - деди Даурен Абаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, учинчи гуруҳга карантин шифохоналари шифокорлари, ҳамширалар, ўрта тиббиёт ходимлари, тез ёрдам машиналари ҳайдовчилари ва бошқалар киради.

«Ҳаммаси бўлиб - 10 994 ходим. Улар ойига 212 минг танга миқдорида бонус олади. Яъни, ўртача иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда, улар тахминан 380 минг танга (8 миллион 109 минг 200 сўм) ойлик маош олади», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, кеча Давлат раҳбари шифокорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги пакети жорий қилинишини маълум қилганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив