+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари 4 кундан бери камаймоқда

1 Август 12:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари 4 кундан бери камаймоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 4 кундан бери коронавирус юқтириш ҳоллари камаймоқда, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Кеча Қозоғистонда 5096 киши коронавирусдан соғайди Ўтган бир суткада Қозоғистонда 6925 кишига коронавирус ташхиси қўйилди КВИ: Қозоғистоннинг 5 та шаҳрида рақамли таниш лойиҳасида қатнашмайдиган муассасалар ёпилади

coronavirus2020.kz сайтининг маълум қилишича, кеча, 31 июль куни сутка давомида 1289 одамдан коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, шундан 581 нафари клиник аломатлари йўқ ташувчи сифатида рўйхатга олинган.

Таъкидлаш жоизки, қаторасига тўртинчи кун Қозоғистонда янги ҳолатлар аниқланиш суръати пасайиб бормоқда. Хусусан, 28 июль куни 1544 нафар одам ушбу инфекцияга чалинган бўлса, 29 июльда 1472 та ҳолат қайд этилган, 30 июль куни эса бу кўрсатгич 1414 тагача пасайган.

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни ҚР Бош вазири Асқар Мамин мамлакатдаги эпидемиологик вазият ва коронавирус инфекциясига қарши кураш чораларига бағишланган Ҳукумат йиғилишида 5 июль куни жорий қилинган карантин чора-тадбирлари натижа бергани ва ушбу даврда эпидемиологик вазият барқарорлашиб, тиббий ташкилотларнинг иш юкламаси сезиларли даражада камайганини маълум қилганди.

Ўз ўрнида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой 2 августда карантин даври тугаса ҳам, кўплаб чекловчи чоралар кучда қолишини маълум қилди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив