Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайиши тўхтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатларининг ўсиш суръати тўхтади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Бағдат Қожахметов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлариининг ўсиш суръати тўхтади. Мамлакатда вазият анча яхшиланди. Ижроия ҳокимият бу вазиятни қатъий назорат остида ушлаб турибди. Тиббиёт ҳамжамиятининг санитария-эпидемиология хизмати ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ бажармоқда. Шундай қилиб, биз мамлакатимиз энг қийин даврни ортда қолдирди деб айта оламиз», - деди расмий вакил.

Шу муносабат билан у одамларни санитария қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

«Аммо эришилган ютуқдан хурсанд бўлиб, бўшашиш керак эмас. Энди бизнинг вазифамиз юқтириш тарқалишини ва ўлимни тўхтатишдир. Шу билан бирга, мен барча қозоғистонликларни санитария қоидаларига риоя қилишга чақираман», - деди Б.Қожахметов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар