Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ортди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида 175 кишида коронавирус, 10 кишида эса коронавирус белгилари билан пневмония аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

7 декабр маълумотларга кўра, республика ҳудудларида 1255 (КВИ+) ва 192 (КВИ-) пневмония билан касалланганлар, жами 1447 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 203 нафари стационарда, 1 244 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

- 6 киши оғир аҳволда,

- 4 киши ўта оғир аҳволда,

- 4 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.


Сўнгги хабарлар