Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ортди
5 Июль 10:17

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ортди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 187 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беради.

Ҳудудлар бўйича:

Нур-Султанда - 37,

Алматида - 112,

Чимкентда - 8,

Алмати вилоятида - 7,

Атирау вилоятида - 10,

Жамбил вилоятида - 4,

Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 1,

Қарағанди вилоятида - 7,

Қизилўрда вилоятида – 1 кишида коронавирус аниқланди.

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 1 307 517 нафарни ташкил қилди.

Будан ташқари, ўтган кун давомида 65 нафар коронавирус инфекциясидан тузалиб, уларнинг умумий сони 1 292 626 нафарга етди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив